Қуйи палата депутатлари, Транспорт вазирлиги мутасаддилари, вазирликнинг ҳудудий бошқармалари, “Uzbekistan Airways” АЖ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ, “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясига мувофиқ жорий йилда қўшни давлатлар билан олиб борилган музокараларнинг ижобий натижасига кўра, Ўзбекистон томонидан бажариладиган чоралар учун тармоқ жадвал ишлаб чиқиш мақсад қилинган.
Йил якунига қадар эса қишлоқни туман маркази билан, туман марказини вилоят маркази билан боғлайдиган жами 200 та янги автобус йўналишларини ташкил этиш белгиланган. Қолаверса, халқаро автобус йўналишларини қайта тиклаш бўйича Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида “Самарқанд — Иргели” ва “Янгийўл — Иргели” янги мунтазам халқаро автобус йўналиши очиш назарда тутилган. Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида “Янгиер — Шахристон” янги мунтазам халқаро автобус йўналишини очиш режалаштирилган.






