АсосийMadaniyat

Ўзбекистонлик режиссёрнинг “Самарқандда қовун таровати” фильми Миланда халқаро кинофестивалда ғолиб бўлди

'Ўзбекистонлик режиссёрнинг “Самарқандда қовун таровати” фильми Миланда халқаро кинофестивалда ғолиб бўлди'ning rasmi

Ўзбекистонлик таниқли режиссёр Али Ҳамраевнинг “Самарқандда қовун таровати” фильми Милан шаҳрида бўлиб ўтган V FELIX халқаро кинофестивалида ғолиб бўлди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги Ахборот хизмати хабар қилди.

2021 йилда суратга олинган “Самарқандда қовун таровати” фильми режиссёрнинг ўзи айтганидек, оддий одамлар ҳақида ва оддий одамлар учун яратилган.

FELIX - Миландаги энг нуфузли кинотеатр - “Cinema Anteo”да ҳар йили ўтказиладиган кинофестиваль. Бу йили ушбу фестиваль бешинчи маротаба ўтказилмоқда. Ҳар бир фильм иштирокчиси учун асосий шарт - ёрқин инсонпарварлик тамойилини фильмда акс эттира олишдир.

    Бошқа янгиликлар