Twitter эгаси Илон Маск ижтимоий тармоқдаги сўровдан сўнг АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампнинг аккаунтини блокдан чиқариш тўғрисида қарор қабул қилганини маълум қилди.
Шундан сўнг дарҳол Трампнинг ижтимоий тармоқдаги профили яна фаоллашган.
Маск 18 ноябрь куни Twitter`да сўровнома ўтказган, унда иштирокчиларнинг 52 фоизи Трамп аккаунтини тиклаш учун овоз берган.
“Одамлар гапирди. Трамп қайта тикланади”, деб ёзган Маск овоз беришдан сўнг твиттерда. Маск, шунингдек, лотинча "Vox Populi, Vox Dei" иборасини келтирган. Бу "халқ овози - Худонинг овози" деб таржима қилинади.
Ижтимоий тармоқ 2021 йилнинг январида Капитолийга бостириб киришдан кейин “зўравонликка ундаш хавфи туфайли” ўша пайтдаги амалдаги президентнинг аккаунтини бутунлай блоклаб қўйган эди.






