1

Тарихда илк бор Жаҳон чемпионати Қуръон тиловати билан бошланди (видео)

СПОРТ 20.11.2022, 18:36
Тарихда илк бор Жаҳон чемпионати  Қуръон тиловати билан бошланди (видео)

Тарихда илк бор футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг очилиш маросими олдидан Қуръон оятларидан тиловат қилинди. Йигирма ёшли Ғаним Ал Муфтоҳ, ФИФА Жаҳон чемпионати очилиш маросимисинг қориси бўлди. Жараён бугун, якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 17:00да Ал-Хор шаҳридаги "Ал Байт" стадионида ташкил этилди.

Маълумот учун, Ғаним Ал Муфтоҳ араб дунёсидаги кўплаб ёшлар учун намуна бўлиб, у умуртқа поғонасининг пастки қисми ривожланишига путур этказадиган кам учрайдиган касаллик бўлган каудал регрессия синдромига эга бўлишига қарамай, кўплаб ютуқларга эришган.

Эслатиб ўтамиз, "FIFA World Cup Qatar 2022" бугундан то 18 декабргача бўлиб ўтади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1