Бугун, 20 ноябрь куни Қатарда футбол бўйича Жаҳон чемпионати бошланди.
Сал аввал хабар берганимиз каби тарихда илк бор футбол бўйича Жаҳон чемпионатининг очилиш маросими олдидан Қуръон оятларидан тиловат қилинди.
Шу ўринда айтиб ўтиш жоиз, "Artel" компанияси бу йилги Жаҳон чемпионатига "Маҳалла" ва "Спорт" телеканалларида трансляция ҳомийси сифатида қатнашмоқда!
Маълумот ўрнида, компания доимий равишда спортни қўллаб-қувватлаб келади. Хусусан, ходимлар ўртасида волейбол, футбол, шахмат мусобақаларининг анъанавий ўтказилиши ҳам бежиз эмас.
"Artel" компанияси Ўзбекистоннинг барча футбол ихлосмандларига завқли томоша тилади.
Эслатиб ўтамиз, "FIFA World Cup Qatar 2022" бугундан 18 декабрга қадар бўлиб ўтиши кутилмоқда.






