АсосийЖАМИЯТ

Зоминда "Миллий журналистика: анъаналар давомийлиги ва замонавийлик" II медиафоруми очилди

Аввал хабар берганимиздек 19 ноябрь куни “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ ва Ўзбекист...

'Зоминда "Миллий журналистика: анъаналар давомийлиги ва замонавийлик" II медиафоруми очилди'ning rasmi

Аввал хабар берганимиздек 19 ноябрь куни “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ ва Ўзбекистон Журналистлари уюшмаси билан ҳамкорликдаги “Миллий журналистика: анъаналар давомийлиги ва замонавийлик” мавзусидаги II медиафоруми бошланди.  

Иккинчи марта ташкил этилган медиафорумда мамлакатимизнинг ҳудудларидан ташриф буюрган 50 нафар оммавий ахборот воситалари вакиллари ва журналистлар ҳамда Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган хорижий журналистлар иштирок этмоқда.  

Медиафорумининг биринчи кунида иштирокчилар учун “НКМК” АЖ Жанубий кон бошқармасининг Самарқанд вилоят Қўшработ тумани Заркент қўрғонида жойлашган “Зармитан” конига пресс-тур ташкил этилди. 

Журналистлар кон фаолияти билан яқиндан танишдилар ҳамда ишчи-ходимлар билан суҳбатлашдилар.  

Тадбирнинг иккинчи кунида Жиззах вилояти Зомин туманидаги “НКМК” санаторийсида “Миллий журналистика: анъаналар давомийлиги ва замонавийлик” мавзусидаги II медиафорумининг тантанали очилиш маросими ўтказилди.

Медиафорум доирасидаги илк медиатренинг журналистларга Туркия элчихонаси вакили Хамди Тушуджу, Туркиянинг “ТRТ” телерадиокомпанияси мухбирлари Низам Шаҳин, Шоҳрух Олимов томонидан тадбирни онлайн ёритишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида бўлиб ўтди.

Ойбек Шукуров.

    Бошқа янгиликлар