Мамлакатнинг бош ахборот агентлиги "Казинформ"нинг хабар беришича, "Аманат" партияси Жамоатчилик сиёсати институти “Exit poll” хулосасига кўра, амалдаги давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон президентлиги учун бўлиб ўтган сайловда 85,52 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонган. Қолган номзодлар натижаси қуйидагича:
Жигули Дайрабоев – 2,67 %
Каракат Абден – 2,61 %
Мейрам Кажикен – 2,43 %
Нурлан Ауесбоев – 1,93 %
Салтанат Турсинбекова – 1,44 %
Сайловчиларнинг 3,4 фоизига ҳеч қайси даъвогар маъқул келмаган.
Овоз бериш жараёнида сайлаш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларнинг 67,71 фоизи қатнашган.