КХДР ташқи ишлар вазири Чой Сонг Хи БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг Корея яримороли атрофидаги вазиятга нохолис муносабатидан афсусда эканлигини билдирди ва уни “АҚШнинг қўғирчоғи”деб атади. Бу ҳақда zamon.uz сайти хабар берди.
“Халқаро ҳамжамият Корея яримороли ҳамда минтақада тинчлик ва барқарорликни сақлаш учун барча офатларнинг манбаи бўлган Қўшма Штатларнинг провокацион ҳаракатларини чеклаш ва тўхтатиш муҳимлиги ҳақида баланд овозда гапириши керак. Бош котиб АҚШ қўғирчоғи эканлигидан далолат беради.
Охирги пайтларда мен БМТ Бош котибини Оқ уй ёки Давлат департаменти ходими билан тез-тез адаштираман. У бундай аянчли ёндашувни танлаганидан чуқур афсусдаман, бош котиб ўз мақсадлари ва тамойилларини унутиб қўйган. БМТнинг вазифаси холислик ва адолатни сақлаш ”, - деди Чой Сонг Хи.
Унинг тушунтиришича, 18 ноябрь куни Антониу Гутерриш яна “КХДРнинг ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан адолатли фойдаланишни провокация” деб атади.
КХДР ТИВ раҳбарининг таъкидлашича, йил давомида АҚШ ва унинг иттифоқчилари ярим оролда турли “ядровий стратегик қуроллар”ни қўллаган ҳолда КХДРга қарши “ядро уруши учун репетициялар” ўтказган, бу эса кескинликка олиб келган.
18 ноябрь куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Шимолий Кореянинг янги қитъалараро ракета учирилишини қоралади ва Пхенянни Корея ярим оролида тинчликка эришиш учун мулоқотни қайта бошлашга чақирди.






