1

1 500 долларлик иш "пишмади" (видео)

ЖИНОЯТ 22.11.2022, 02:03
1 500 долларлик иш "пишмади" (видео)

Сўнгги пайтларда "коррупция" тинимсиз юз бераётган ҳодисалар ва ижтимоий тармоқларда бу борада ҳар куни рўй бераётган воқеалар ортидан анчагина "ном қозонди". 

Тошкентда бу билан боғлиқ яна бир иш юз берди. Бу ҳокимлик юристининг пора билан қўлга олингани билан боғлиқ. Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судида мазкур жиноят иши кўриб чиқилди.

Бизга маълум қилинишича, судланувчи Яккасарой туман ҳокимлигида бош юристконсульт лавозимида ишлаган. Бир фуқаро томонидан очилган дўконнинг эгалик ҳуқуқини бекор қилиш юзасидан судлар томонидан кўрилаётган апеляция ишини судда ишловчи танишлари пора бериш орқали унинг фойдасига ижобий ҳал этиб беришини ваъда килади. Алдаб, унинг ишончига кириб, бунинг эвазига 1 500 АҚШ долларини беришини талаб қилади. Мазкур масалани ижобий ҳал қилишлик учун олдиндан 500 АҚШ доллари пулларни олиб, ушбу пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлайди. Фуқарога ваъда қилган ҳаракатларини умуман бажармай, қолган 1000 АҚШ долларини кейин олишга келишишган.

Бироқ, фуқаро бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга ариза билан мурожаат этган ва унинг аризасига асосан Департаментнинг Яккасарой туман бўлими ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда фуқаронинг аризаси юзасидан ҳамда бошқарма бошлиғининг шу кундаги буйруғига асосан Яккасарой тумани, Шохжахон кўчасида жойлашган фото хизматларни кўрсатувчи дўкон олдида соат тахминан 15:10 ларда ўтказилган тезкор тадбирда,  келишилган ва олиши лозим бўлган 50 АҚШ долларига кимёвий ишлов берилган жами 1 000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.  

Судга оид кимё экспертизасининг хулосасига кўра, текшириш учун тақдим этилган бир дона 50 АҚШ долларида кукун излари мавжудлиги, улар тақдим этилган махсус кукун намунаси билан ўзаро дурдош эканлиги, шунингдек, ушбу 50 АҚШ доллари купюрасида  “ПОРА” ёзувлари мавжуд бўлиб, улар тақдим этилган махсус қаламнинг қоғоздаги ёзув намунаси билан ўзаро турдош эканлиги ва тақдим қилинган судланувчининг ўнг ва чап қўллари кафтларидан ва шимининг чап чўнтагидан олинган кесмада кукун излари мавжуд бўлиб, улар тақдим этилган махсус кукун намунаси билан ўзаро турдош эканлиги аниқланган.

Судланувчи қуйидагиларни билдириб ўтди:

— 2018 йилдан таниш бўлган шахс мендан бир неча маротаба қарзга пул олиб, ўз вақтида қайтариб бериб юрган. У билан бу масалада ўртамизда бир неча қарз олди бердилар бўлган. Лекин бир-биримизга хусумат ва эътирозлар бўлмаган.

Судланувчи Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-модда 1-қисми ва 211-модда 1-қисми орқали айбдор деб топилди. У узил-кесил ўташ учун 1 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Шунингдек, унга 2 йил-у 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1