Индонезиянинг Ява оролида рўй берган зилзила оқибатида 162 киши ҳалок бўлди, юзлаб одамлар жароҳат олди. Бу ҳақда вилоят губернатори Ридуан Комил маълум қилди.
АҚШ Геологик хизмати маълумотларига кўра, зилзила магнитудаси 5,6 ни ташкил қилган. Унинг эпицентри оролнинг ғарбий қисмидаги Чианжур шаҳрида, 10 км чуқурликда жойлашган. Кўп одамлар касалхонага ётқизилган, кўплари кўчада даволанишга тўғри келади. Қутқарувчилар вайроналар остидан тирик одамларни топиш умидида қидирувни давом эттирмоқда.
Зилзила содир бўлган ҳудудда аҳоли зич жойлашган ва кўчкиларга мойил бўлиб, бу ерда кўплаб уйлар бепарволик билан қурилган - улар ахлат уюмларига айланган. Ғарбий Ява губернатори Ридуан Комил 326 нафардан ортиқ одам яраланганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, жароҳатланганлар ва ҳалок бўлганлар сони ортиши мумкин, чунки табиий офат ҳудудида, унинг чекка ҳудудларида ҳамон одамлар кўп.
Губернатор, шунингдек, 13 мингдан ортиқ одам ўз уйини ташлаб кетишга мажбур бўлганини, 2 мингдан ортиқ уй зарар кўрган.