1

Паркентда қизлар ўртасида жанжал бўлди. ИИББ тафсилотларни маълум қилди (видео)

ЖАМИЯТ 22.11.2022, 10:46
Теглар: Видео, Паркент
Паркентда қизлар ўртасида жанжал бўлди. ИИББ тафсилотларни маълум қилди (видео)

Ижтимоий тармоқларда “Паркентда қизлар жанжаллашди” изоҳи билан видео тарқалмоқда.

Мазкур ҳолат туман ИИБ ходимлари томонидан ўрганилди, дея хабар бермоқда Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати.  Маълум бўлишича, видеодаги воқеа, 2022 йилнинг июнь ойида, Паркент тумани 43-мактабнинг 2 нафар, 2003 ва 2004 йилда туғилган битирувчи (ўқувчи) қизлари ўртасида келиб чиққан.

Шу кунга қадар, улар ёки яқинлари томонидан Ички ишлар органларига мазкур воқеа билан боғлиқ мурожаат ёки ариза келиб тушмаган.

Воқеа жанжални томоша қилган 20 ёшли йигит С.З. томонидан тасвирга олинган ва бугунги кунга келиб интернет тармоқларида тарқатилган.

Ўрганиш давомида, ушбу шахсларнинг хатти-ҳаракатида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддасида кўрсатилган ҳуқуқбузарлик аломатлари бўлганлиги сабабли, маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ЖИБ Паркент тумани судига юборилди.

 

Шарҳлар

Тошкентда 9-синф ўқувчиси одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди (видео)

17.11.2023, 09:49

3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...
Оққўрғонда вертолёт иштирокида тўй кортежини қилганлар жаримага тортилди (видео)

16.11.2023, 12:40

Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...
Кечаги ёмғирдан сўнг Тошкент марказидаги янги "дом"нинг ери чўкиб, таги очилиб қолди (видео)

10.11.2023, 12:45

Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...
Фарғонадаги экин даласига янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди (видео)

04.11.2023, 12:37

Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1