“Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Москва – Урганч йўналиши бўйича HY-9616 йўловчи рейси соат 03:30да об-ҳаво шароити - қуюқ туман ва кўриш масофаси 300 метрдан кам бўлганлиги сабабли белгиланган аэропортга қўна олмади ҳамда Навоий шаҳридаги муқобил аэродромга йўналтирилди.
Худди шу сабабга кўра, Москвадан SBI-3245 рейсини амалга ошираётган S7 авиакомпаниясининг самолёти Урганч аэропортига соат 03:00 да қўна олмади. Самолёт Бухоро аэропортига йўналтирилди.
Тошкент – Урганч йўналиши бўйича HY-53 рейсининг парвози ҳам кечиктирилди.
Эрталаб туман тарқагач, SBI-3245 рейси Бухородан Урганчга соат 09:30да, HY-9616 рейси Навоийдан соат 09:20да, HY-53 рейси Тошкентдан соат 09:48да учди. HY-53 рейси Урганчга соат 10:55 да қўниши кутилмоқда.
S7 Airlines авиакомпаниясининг Урганчдан Москвага қайтиш рейси маҳаллий вақт билан 22:05 га белгиланган.






