АсосийJamiyat

Тиббиёт ходими фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

'Тиббиёт ходими фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда'ning rasmi

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Тиббиёт ходимининг фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Бу ҳақда қуйи палата матбуот хизмати хабар берди. 

Статистик маълумотларга кўра, 2019-2022 йилларда республикада 285 дан ортиқ ҳолатда тиббиёт ходимларига нисбатан турли шаклдаги тажовузлар қилинган.

Қонун лойиҳада қуйидагилар назарда тутилмоқда:

 “Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида”ги қонун янги модда билан тўлдирилиб, унда "тиббий фаолият", “тиббиёт хизмат” ва “тиббий ёрдам” тушунчаларини очиб беришга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.  

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс алоҳида 197-7-модда билан тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш билан боғлиқ ҳолатларда жавобгарликни, мазкур ишнинг тааллуқлилиги ва уни кўриб чиқиш муддатларини белгилаш назарда тутилмоқда.

Тиббиёт ходимининг қонуний тиббий фаолиятига тўсқинлик қилиш ёки шу мақсадда тиббиёт ходимига турли шаклда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача, мансабдор шахсларга эса — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача  маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиши  белгилаб қўйилмоқда.

Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тиббиёт ходимлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг касбий фаолиятига турлича аралашувларнинг олдини олишга, шифокорлик касбининг мақоми ва нуфузини оширишга хизмат қилади.

Мажлисда депутатлар қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилдилар.

 

    Бошқа янгиликлар