Биз Ироқ ва Сурия билан чегараларимизда бўлиши керак бўлган хавфсизлик чизиғини чиздик — Эрдўғон

ДУНЁ 23.11.2022, 11:41
Биз Ироқ ва Сурия билан чегараларимизда бўлиши керак бўлган хавфсизлик чизиғини чиздик — Эрдўғон

Туркия Президенти Тойиб Эрдўғон ўз мамлакати чегараларида хавфсизликни ўрнатишга ҳеч ким тўсқинлик қила олмаслигини айтди. Бу ҳақда "zamon.uz" ёзмоқда. 

“Биз Сурия билан чегараларимизни ҳимоя қилиш бўйича келишувларнинг бир қисмини бажардик. Туркияни ўйинлар билан чалғитиши мумкин деб ўйлайдиганлар учун йўлнинг охири келди. Бундан буён фақат битта чора бор. Бу ўз мамлакатимиз ва фуқароларимизнинг хавфсизлиги... Биз Ироқ ва Сурия билан чегараларимизда бўлиши керак бўлган хавфсизлик чизиғини чиздик”, — деди Эрдўғон. 

Анқара раҳбари на Россия президенти Владимир Путин, на АҚШ президенти Жо Байден билан Туркиянинг Сурия шимоли ва Ироқдаги ҳарбий ҳаво амалиётини муҳокама қилмаганини билдирди. 

“Байден ҳам, Путин ҳам бу минтақада исталган вақтда бундай операцияларни амалга оширишимиз мумкинлигини билади”, — деди у.

Туркия мудофаа вазири Ҳулуси Акар эса сешанбага ўтар кечаси Сурия ва Ироқдаги “Танжа-қилич” операциясида икки кун ичида 184 нафар жангари йўқ қилинганини маълум қилди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+9.97° tumanli
Валюта курси
11230.37
USD -15.74
11732.37
EUR 44.29
184.82
RUB -1.02
1