1

Ўзбекистон-Франция давлат хизматини ривожлантириш мақсадида декларация имзоланди

СИЁСАТ 23.11.2022, 13:44
Ўзбекистон-Франция давлат хизматини ривожлантириш мақсадида декларация имзоланди

Ўзбекистон-Франция давлат хизматини ривожлантириш мақсадида декларация имзолади. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабар берди.

Ҳужжат Президент Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 21-22 ноябрь кунлари Франция Республикасига расмий ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва Франция Республикаси Давлат секторини трансформация қилиш ва давлат хизмати вазирлиги ўртасида имзоланди.

Мазкур Декларация икки ташкилот ўртасида ҳамкорлик асосларини белгилаб беради.

Шунингдек, ҳужжатда қўшма тадбирларни ташкил қилиш, соҳага оида қатор лойиҳаларни амалга ошириш, давлат хизматчилари учун қисқа муддатли малака ошириш курслари, ўқув дастурларини ташкил қилиш белгиланди.

Декларацияни амалиётга татбиқ қилиш доирасида давлат хизматчиларининг Францияда малака оширишини ташкил қилиш, экспертлар алмашинувини йўлга қўйиш, давлат хизматида рақамлаштириш ва инновациялар бўйича тажриба алмашиш белгиланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1