Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида яшовчи, 1995 йилда туғилган Р.С. исмли эркак 29 ёшли асли жиззахлик бўлган, ҳозирда Нурафшон шаҳрида яшовчи, турмушидан ажрашган К.Т. исмли аёл қариндоши ҳамда хорижда яшовчи аёл шериги билан келишган ҳолда қизларни фоҳишалик билан шуғуллантириш учун Индонезия давлатига юборишни режа қилишади. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати "Darakchi.uz"га хабар берди.
Бу мақсадда хорижда яшовчи аёл ижтимоий тармоқлар орқали Андижон вилоятида истиқомат қилувчи 2 нафар қизни ёллайди.
Улар учун авиачипталар ҳамда тегишли виза ҳужжатларини расмийлаштириб, электрон шаклда Р.С.га юборади.
Ўз навбатида Р.С. қизларни Оҳангарон шаҳрида кутиб олиб, ўзиниг яшаш хонадонига олиб келади.
К.Т. эса қизларга хорижда нима иш билан шуғулланишлари бўйича тушунчалар беради ҳамда аэропортда фойдаланишлари учун ПЦР тест маълумотларини қалбакилаштиради.
ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган тезкор тадбирда уларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилди.
Ҳолат юзасидан Р.С. ва К.Т.ларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилди.
Жиноятлари ишлари бўйича Миробод туман суди томонидан Р.С. ва К.Т.лар Жиноят Кодексининг 25,135- ва 228-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 5 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.






