АсосийЖАМИЯТ

«UzAuto Motors» «Uzavtosanoat» АЖ тизим корхоналари ўртасида ўтказилган кўрик-танлов ғолиби бўлди

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан меҳнат хавфсизлиги ва...

'«UzAuto Motors» «Uzavtosanoat» АЖ тизим корхоналари ўртасида ўтказилган кўрик-танлов ғолиби бўлди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан меҳнат хавфсизлиги ва саломатлик талабларини таъминлаш, жароҳатларни камайтириш, ишлаб чиқариш маданияти ва эстетикасини ошириш бўйича «Uzavtosanoat» АЖ таркибидаги энг яхши корхонани аниқлаш юзасидан  кўрик танлов анъанавий равишда ўтказилди. 

Танловда тармоқнинг 34 корхонаси фаол иштирок этишди.  

Кўрик-танлов якунларига кўра, иштирокчилар ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланди ва ғолиблар аниқланди.

«Ходимларни хавфсиз меҳнат шароитлари, ишлаб чиқариш маданияти ва юқори эстетика билан таъминлаш бўйича энг яхши корхона» номинациясида биринчи ўринга мос равишда «UzAuto Motors» АЖ Хоразм филиали сазовор бўлди.

«UzAuto Motors» АЖ1-пресслаш цехи жамоаси эса «Хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаш, ишлаб чиқариш маданияти ва юқори эстетика учун энг яхши ҳудуд» номинациясида совринли биринчи ўринни қўлга киритди.

Кўрик танлов ғолиблари «“Uzavtosanoat”» АЖ ва «O’zmetmashsanoat» касаба уюшмаси Республика Кенгашининг қўшма дипломлари ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди.

Шу муносабат билан, бугун, 23 ноябрь куни «UzAuto Motors» Хоразм филиалида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирга Ўзбекистон Республикаси «O’zmetmashsanoat» касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Аҳмаджон Хакулов ташриф буюриб, барча ходимлар иштирокида фахрий 1-даражали дипломни филиал бошқарувчи директори Сабиржон Жуманиязовга тантанали тарзда топширди.

«Oʻzmetmashsanoat» касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Аҳмаджан Хакулов бутун жамоани ушбу ютуқ билан табриклар экан, у ўз сўзида яқинда Президентимиз томонидан «11 ноябрь - Ўзбекистон Касаба уюшмалари куни» деб эълон қилингани, ушбу кун умумхалқ байрами сифатида нишонланиши белгиланганлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

UzAuto Motors Хоразм филиали бошқарувчи директори Сабиржон Жуманиязов барча ходимларни ушбу ютуқ билан яна бир бор табриклади. Бунинг барчаси ҳамма ҳамжиҳат, биргаликда бир ёқадан бош чиқариб ишлаши натижаси эканлигини таъкидлаб ўтди. Бундан кейин ҳам доимо шундай юксак ютуқларга эришишда жамоага омад тилаб, барча ходимларга ўз номидан ҳамда корхона раҳбарияти номидан миннатдорчилик билдирди.

    Бошқа янгиликлар