1

Тошкентда икки эркак кундуз куни бир қизни ўғирлаб кетди (видео)

ЖАМИЯТ 24.11.2022, 15:36
Тошкентда икки эркак кундуз куни бир қизни ўғирлаб кетди (видео)

Тошкентда номаълум шахслар кундуз куни қиз болани ўғирлаб кетди, деб хабар бермоқда "Немолчи" лойиҳаси.

Воқеа бугун, 24 ноябрь куни эрталаб содир бўлгани айтилмоқда. Видеода кўп қаватли уйлар олдидаги йўлак бўйлаб кетаётган қизнинг олдига машина яқинлашиб тўхтаганини, ундан тушган икки эркакни кўрган қиз қочишга ҳаракат қилганини кўриш мумкин.

Афсуски, қиз қочиб қутилолмади.  Икки эркак қизни куч билан мажбурлаб машинага судраб олиб борди ва номаълум томонга ҳайдаб кетди.

Ички ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тезкор ишлар олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1