Дунёда қизамиқ инфекциясининг кенг тарқалиш хавфи юқори — ЖССТ

ЖАМИЯТ 24.11.2022, 16:54
Дунёда қизамиқ инфекциясининг кенг тарқалиш хавфи юқори — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти баёнотига кўра, дунёда миллионлаб болалар қизамиқ инфекциясини юқтириш хавфи остида яшамоқда. Чунки коронавирус пандемияси бошлангандан буён ушбу касалликка қарши эмлаш қамрови сезиларли даражада пасайган. 

Масалан, 2021 йилда қарийб 40 миллион нафар бола мазкур инфекциядан ҳимояловчи вакциналарни қабул қилмаган. Хусусан, 25 миллион чақалоқ препаратнинг биринчи дозасини, 14,7 миллион ўғил-қиз эса иккинчи дозасини ўтказиб юборган. Бу ҳақда ССВ Матбуот хизмати хабар берди.

 ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесуснинг таъкидлашича, COVID-19 пандемияси авж олган даврда асосий эътибор шу касалликдан ҳимояланишга қаратилди. Карантин чекловлари, уйдан бемақсад чиқишга қўйилган тақиқлар туфайли Эмлаш календарларига етарлича риоя этилмади. 

Шу сабабли келгусида болалар ўртасида қатор юқумли вирусли касалликлар, жумладан, қизамиқ инфекцияси тез тарқалиши мумкин. Бу эса дунёнинг барча минтақаларида яшовчи ўғил-қизлар саломатлиги учун жиддий хавфдир.

 Ваҳоланки, ўтган йили жаҳонда қизамиқни юқтириш билан боғлиқ тўққиз миллионта ҳолат қайд этилган бўлиб, беморлардан 128 минг нафари ҳаётдан кўз юмган. 
Эслатиб ўтамиз, дунёдаги қизамиқ бўйича мураккаб эпидемиологик вазиятни эътиборга олиб, касаллик юртдошларимиз ўртасида кенг тарқалишининг олдини олиш мақсадида мамлакатимизда қизамиқ ва қизилчага қарши миллий эмлаш кунлари бўлиб ўтмоқда. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+0.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11203.13
USD -9.84
11604.20
EUR -18.04
183.91
RUB 0.29
1