“Мен сизга Криштиану ҳақида айтмоқчиман" "Манчестер Юнайтед" эгаси Роналду ҳақида қандай фикрдалигини билдирди

СПОРТ 24.11.2022, 19:41
“Мен сизга Криштиану ҳақида айтмоқчиман" "Манчестер Юнайтед" эгаси Роналду ҳақида қандай фикрдалигини билдирди

Аввалроқ Роналду Манчестердан кетгани ҳақида хабар берган эдик.

"Манчестер Юнайтед" эгаси Аврам Глейзер ҳужумчи Криштиану Роналдунинг жамоани тарк этгани ҳақида фикр билдирди.

“Мен сизга Криштиану Роналду ҳақида айтмоқчиман. У "Манчестер Юнайтед" тарихидаги энг яхши футболчилардан бири ҳисобланади. Унинг клуб учун қилган барча ишларини қадрлайман. Роналдуга эса келажакда омад тилайман", - дея Глазернинг сўзларини келтиради "Sky News".

22 ноябрь куни “Манчестер Юнайтед” томонларнинг ўзаро келишувига кўра Роналду билан шартномани бекор қилгани маълум қилди. Бунга португалиялик журналист Пирс Морганнинг интервьюси сабаб бўлди.

Жорий мавсумда Роналду барча турнирларда 16 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 3 та гол ва 2 та голли узатмани ёздириб қўйди

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+-0.03° ҳаво очиқ
Валюта курси
11203.13
USD -9.84
11604.20
EUR -18.04
183.91
RUB 0.29
1