1

Навоий шаҳрида президент Шавкат Мирзиёев иштирокида йиғилиш бошланди

ЖАМИЯТ 25.11.2022, 10:26
Навоий шаҳрида президент Шавкат Мирзиёев иштирокида йиғилиш бошланди

Навоий шаҳрида Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар бермоқда.

Давлат раҳбари нутқининг аввалида меҳнаткаш, бағрикенг, кўпмиллатли вилоят аҳлига чуқур ҳурмат ва эҳтиромини билдирди.

Навоийда охирги уч йилда 2 миллиард долларлик йирик саноат лойиҳалари ишга тушгани таъкидланди.

Бунинг натижасида 10 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилди, йилига қўшимча 1 триллион сўм солиқ тушуми ва 100 миллион доллар экспорт пайдо бўлди.

Яқинда ишга тушган “Балпан-тоғ” ва “Томди-булоқ” конларидан йилига 3 миллион тоннадан олтинга бой маъдан қазиб олинади.

Шунингдек, Навоий кон-металлургия комбинатида Турбай конини кенгайтириш бўйича 130 миллион долларлик лойиҳа ишга тушириш арафасида турибди. Пистали конида олтинни қайта ишлаш бўйича 275 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда.

Карманада 35 миллион долларлик калий нитрат ишлаб чиқариш лойиҳаси, Қизилтепада 10 миллион долларлик қурилиш материаллари ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳамда Томдида 70 миллион долларлик фосфорит ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Келгуси йилда 140 миллион долларлик калий сульфат, полиакрил тола, қуруқ цианит тузи чиқариш каби лойиҳалар ишга тушади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1