1

Россия Украинага босқинчилигидан қанча маблағ йўқотгани маълум қилинди

ЖАМИЯТ 25.11.2022, 15:20
Россия Украинага босқинчилигидан қанча маблағ йўқотгани маълум қилинди

Украинага қарши тўққиз ойлик кенг кўламли урушда Россия 82 миллиард доллар сарфлади. Бу эса йиллик бюджетининг чорак қисмидир. Бу ҳақда "Zamon.uz" "Forbes" нашри хабарига таяниб маълум қилмоқда. 

Қайд этилишича, бу смета ҳарбий амалиётларни қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган бевосита харажатларни ўз ичига олади. Аммо у мудофаа харажатлари ёки иқтисодий йўқотишларни ўз ичига олмайди.

2021 йилда Россия бюджетининг барча даромадлари 340 миллиард долларни ташкил этди. Яъни, мамлакат аллақачон ўтган йилги даромадларнинг чорак қисмини ҳарбий амалиётларга сарфлаган. Россия Федерацияси федерал бюджетининг нефть ва газ экспортидан тушадиган даромадлари пасайиб бормоқда. Мамлакат Европа газ бозорининг катта қисмини йўқотди.

Шу билан бирга, кузда Россия Федерацияси учун уруш харажатлари икки баравар ошди. Энди уруш ойига камида 10 миллиард доллар талаб қилади.

Харажатларнинг энг катта моддалари армияни таъминлаш (28,7 миллиард), техника (20,8 миллиард) ва ҳарбийларнинг маошлари (15,6 миллиард).

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1