АсосийЖАМИЯТ

Дам олиш кунлари Ўзбекистонга совуқ об-ҳаво кириб келади - “Ўзгидромет”

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига м...

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати хабарига кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудига маркази Қозоғистон устида бўлган совуқ антициклон таъсир этади. Ҳаво ҳарорати кечалари 3-8даража илиқгача, кундуз кунлари 8-13 даража илиқгача пасаяди.

Ушбу кунларда республиканинг барча ҳудудлари бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушади.

Совуқ ҳаво кириб келиши натижасида шимол ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с гача кучаяди.

    Бошқа янгиликлар