1

Тошкентда ўқувчилар ўртасида футбол сабаб оммавий жанжал келиб чиқди (видео)

ЖАМИЯТ 25.11.2022, 17:54
Тошкентда ўқувчилар ўртасида футбол сабаб оммавий жанжал келиб чиқди (видео)

Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқувчиларининг ўзаро жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълумот тақдим этди. 

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 24 ноябрь куни тахминан соат 16.50 ларда Миробод туманидаги Парвона маҳалласида 125-сонли умумий ўрта таълим мактабининг 9 ва 10-синф ўқувчилари футбол ўйнаётган вақтида ўзаро урушиб кетишган. Уларнинг жанжали шу атрофда бўлган фуқаролар томонидан тўхтатилган. Оғир тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув натижаси бўйича Миробод тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси (“Безорилик”) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1