1

"Россия ғалаба қозонса, “даҳшатли қиш” бошланиши мумкин" — Столтенберг 

ДУНЁ 25.11.2022, 22:42
"Россия ғалаба қозонса, “даҳшатли қиш” бошланиши мумкин" — Столтенберг 

Россия президенти Владимир Путин Украинада муваффақияцизликка учраб, ҳамон  фуқаролик инфратузилмаларига ракета ҳужумларини уюштирмоқда. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг 29—30-ноябр кунлари Бухарестда бўлиб ўтадиган саммити олдидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди, дея ёзмоқда Zamon.uz сайти.

Столтенберг сўзларига кўра, Россия украиналикларни электр энергияси, сув ва озиқ-овқатдан маҳрум қилади, бу эса “қишнинг даҳшатли бошланиши” ҳисобланади.

Шу билан бирга, Столтенберг алянс Украинани қанча вақт керак бўлса шунча қўллаб-қувватлашини таъкидлаган.

“Бу урушда Россия босқинчи, Украина эса мудофаа ҳолатида. Агар тажовузкор ғалаба қозонса, автократия ғалаба қозонса тинчлик бўлмайди. НАТО зарур бўлган вақтгача Украинани қўллаб-қувватлашда давом этади”, — деди у.

Бош котибнинг қўшимча қилишича, кўплаб давлатлар Россия бошлаган урушдан азият чекмоқда. Агар Путин ғалаба қозонса, “ҳар бир инсон узоқ йиллар давомида анча юқори нарх тўлайди” ва дунё янада хавфли бўлиб қолади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1