Испанияда бокс бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.
Бугун мусобақанинг финал баҳслари бошланди. Мусобақада -48 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган иштихонлик боксчи Гулсевар Ғаниева финалда ҳиндистонлик Бавна Шармани 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди ва жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Бу Ўзбекистон терма жамоаси учун мазкур жаҳон чемпионатидаги илк олтин медаль бўлди.