1

Ўзбекистон “Шимол-Жануб” йўналиши бўйлаб янги мультимодал транспорт йўлагини ташкил этмоқчи

ЖАМИЯТ 26.11.2022, 15:45
Ўзбекистон “Шимол-Жануб” йўналиши бўйлаб янги мультимодал транспорт йўлагини ташкил этмоқчи

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ахборот хизматининг берган хабарига кўра, “Шимол-Жануб” коридорининг Шарқий тўғридан-тўғри темир йўл йўналишига муқобил транспорт йўлаги сифатида Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон ҳамда Беларусь – Россия – Қозоғистон – Ўзбекистон – Афғонистон – Покистон мультимодал транспорт коридорларини ташкил этиш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқилди.

Бу ҳақда Бангкокда бўлиб ўтаётган Осиё ва Тинч океани учун Иқтисодий ва ижтимоий комиссияси (ESCATO)нинг Транспорт бўйича қўмитаси 7-ялпи мажлиси доирасида “Шимол-Жануб халқаро транспорт коридори имкониятлар ва муаммолар” мавзусида ўтказилган давра суҳбатида айтиб ўтилди.

Таклиф этилаётган транспорт йўлакларининг масофаси 1,5-2 бараварга қисқароқ эканлиги билан аҳамиятлидир. Ушбу мультимодал транспорт коридорлари фаолиятини йўлга қўйиш бўйича ҳозирда музокаралар олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1