1

Суд томонидан ундириладиган давлат божлари миқдори камайтирилмоқда

ЖАМИЯТ 26.11.2022, 15:56
Суд томонидан ундириладиган давлат божлари миқдори камайтирилмоқда

Адлия вазирлиги томонидан судларга мурожаат қилинганда тўланадиган давлат божларининг миқдорларини камайтириш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

Унда қайд этилишича, суд иш юритишни тарафлар келишув битими тузганлиги сабабли тугатганда, тўланган давлат божининг 50 фоизи қайтарилиши белгиланмоқда (олдин давлат божи қайтарилмас эди). Шунингдек, фуқаролик ишлари бўйича судга мулкий тусдаги даъво аризалар билан мурожаат қилинганда жисмоний шахслар даъво баҳосининг 1 фоизи, юридик шахслар эса 2 фоизи миқдорида давлат божи тўлайди (аввал жисмоний ва юридик шахслар бир хил миқдорда давлат божи тўлашган).

Бундан ташқари, иқтисодий судларда мулкий тусдаги даъво аризаларидан ундириладиган давлат божларининг табақалаштирилган миқдорлари белгиланмоқда. Бунда даъво баҳосининг 2 фоизидан 0,5 фоизигача табақалаштирилган миқдорлар белгиланмоқда. (олдин 2 фоиз миқдорида давлат божи ундирилар эди).

Хабарда келтирилишича, юридик шахслар ҳамда тадбиркорлик субектларига ҳам маъмурий судларга ариза беришида давлат божи ставкаси 2 бараварга камайтирилади. Мулкий тусдаги даъво аризаларга ҳам суд томонидан кўриб чиқилганлиги учун ундириладиган давлат божларининг юқори миқдорининг чегараси белгиланмоқда.

Шу билан бирга, солиқ органлари қарори устидан ариза (шикоят) манфаатдор шахсга ўзининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида маълум бўлган пайтдан эътиборан уч йил ичида судга берилиши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1