24-25 ноябрь кунлари Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Президент мактаби ўқувчилари Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган “STEM Олимпиадаси – таълимда инновациялар” халқаро олимпиадасида иштирок этишди. Бу ҳақда агентлик ахборот хизмати хабар бермоқда.



Танловда:
Тошкент шаҳридаги Президент мактаби,
Андижон шаҳридаги Президент мактаби,
Фарғона шаҳридаги Президент мактаби,
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаби,
Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаби ўқувчилари иштирок этишди.



Маълум қилинишича, Қозоғистон STEM робототехника олимпиядасида жами 250 та гуруҳ қатнашишди. Улар орасида Тошкент Президент мактаби ўқувчиси 1-ўринни эгаллади.



Андижон ва Фарғона Президент мактаблари иштирокчилари учирган самолётлари эса рекорд натижа кўрсатди.






