АсосийDunyo

Беларус ташқи ишлар вазири Владимир Макей вафот этди

'Беларус ташқи ишлар вазири Владимир Макей вафот этди'ning rasmi

Бугун, 26 ноябрь куни Беларус ташқи ишлар вазири Владимир Макей вафот этди. Бу ҳақда "Белта" ёзмоқда.

Беларус ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Анатолий Глаз вазирнинг ўлими ҳақидаги маълумотни тасдиқлаб, “Бир неча соат олдин тўсатдан вафот этди. Ҳеч қандай аломат йўқ эди. Ҳаммамиз учун катта йўқотиш бўлди бу”, — дея ҳолатга аниқлик киритди. 

У яқинда ШҲТ саммити доирасида Ўзбекистонга келган эди.

    Бошқа янгиликлар