Қорақалпоғистонда 28 ноябрь куни июль ойидаги тартибсизликлар бўйича суд бошланади

ЖАМИЯТ 26.11.2022, 21:12
Қорақалпоғистонда 28 ноябрь куни июль ойидаги тартибсизликлар бўйича суд бошланади

Қорақалпоғистондаги тартибсизликлар бўйича суд жараёнлари бошланади 28 ноябрь куни бошланади. Бу ҳақда Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия хабар берди.

Қайд этилишича, комиссия фуқаролар томонидан келиб тушаётган кўплаб мурожаатлардан келиб чиққан ҳолда Қорақалпоғистонда рўй берган воқеаларда асосий гумонланаётган ва ҳозирда тергов жараёнида бўлиб турганлар билан якка тартибда суҳбатлар олиб борди. 

Бунда содир этган қилмишига пушаймон ва ижтимоий шароити оғир бўлган айбланувчиларнинг рўйхатлари шакллантирилиб, уларни оиласига қайтариш бўйича тегишли чоралар кўрилди.

Шу кунга қадар комиссия аъзолари таклифи ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси илтимосномасига кўра, Бош прокуратура томонидан 107 нафар айбланувчи жамоат кафиллиги ва қамоқ эҳтиёт чораси инсонпарварлик тамойили асосида уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасига алмаштирилиши орқали ўз оиласи бағрига қайтарилди.

Шунингдек, тергов жараёнлари давомида айбланувчиларнинг сақлаш шароитлари, қийноққа солмаслик, адвокат билан таъминланганлик каби масалалар мустақил комиссиянинг доимий назоратида бўлди. Комиссия аъзолари суд жараёнларида ҳам кузатувчи сифатида иштирок этишади.

Маълумот учун, 2022 йил 16 июль кунидан Қорақалпоғистонда июль ойи бошида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш ҳамда улар юзасидан мустақил текширув ўтказиш бўйича комиссия ўз ишини бошлаган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+1.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11350.18
USD 7.59
12157.18
EUR -55.39
160.05
RUB -0.69
1