1

"Учиш-қўниш парвозларини амалга ошириши учун етарли эмас"

ЖАМИЯТ 27.11.2022, 20:54
"Учиш-қўниш парвозларини амалга ошириши учун етарли эмас"

Аввалроқ Фарғона ва Наманган аэропортларига қатновлар мажбурий кечиктирилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Бунга туман, кўришнинг етарли даражада эмаслиги сабаб бўлган эдик. Гидрометеорологик илмий таҳлиллар, об-ҳаво прогнозлари, тадқиқотлар, маърузалар канали муаллифи Абдулаҳатовнинг маълум қилишича, маҳаллий вақт соат 17.00 да Фарғона халқаро аэропортида кўриниш масофаси 250 метр, Наманган халқаро аэропортида эса 300 метргача (йўлак бошида 600 метр) кўриниш масофаси чекланган туман ҳодисалари бўлаётганини кўрсатмоқда.

"Мазкур даража аэродромларда самолётлар учиш-қўниш парвозларини амалга ошириши учун етарли эмас", — дейди у.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1