1

Даулетмурат Тажимуратов ва яна 21 нафар судланувчи... Нукусдаги намойишлар бўйича суд ўз ишини бошлади

ЖАМИЯТ 28.11.2022, 11:30
Теглар: Нукус, Даулетмурат Тажимуратов
Даулетмурат Тажимуратов ва яна 21 нафар судланувчи... Нукусдаги намойишлар бўйича суд ўз ишини бошлади

2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга доир жиноят иши юзасидан бугун, 28 ноябрь куни Бухоро вилоят суди биносида 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.

Ушбу жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Е. Абибуллаев раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилмоқда.

Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра, қуйидаги судланувчилар айбланмоқда:

Д. Тажимуратов, Л. Каллиханова, А. Турданов, А. Сметуллаев, Д. Джиемуратов, Б. Кадирбергенов, Б. Сейтниязов, А. Тоқимбетов, Қ. Сейтимов, А. Нуратдинов, С. Медетов, Н. Найипов, П. Шамшетов, Р. Бекмуратов, С. Каипов, Б. Генжебаев, С. Калилаев, П. Нурниязов, С. Калимов, Н. Султамуратов,  А. Темирханов ва  А. Адилбеков.

Уларга Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари билан жиноят иши қўзғатилган:

-28-модда. Жиноят иштирокчиларининг турлари моддаси орқали 104-модда. Қасддан баданга оғир шикаст етказиш;

-104-модда. Қасддан баданга оғир шикаст етказиш;

-159-модда. Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш;

-164-модда. Босқинчилик;

-167-модда. Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш;

-227-модда. Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш;

-243-модда. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш;

-244-модда. Оммавий тартибсизликлар;

-244−1-модда. Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш;

-247-модда. Ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш;

-277-модда. Безорилик.

Маълум қилинишича, 20 нафар судланувчига нисбатан "қамоққа олиш", 1 нафарига "уй қамоғи" ва 1 нафарига "жамоа кафиллиги" тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган. 

Эслатиб ўтамиз, Қорақалпоғистондаги намойишлар чоғида 245 нафар шахс, жумладан 38 нафар орган ходими жароҳатланди, шунингдек, 18 нафар фуқаро вафот этган.

 

Шарҳлар

ИИВ собиқ ходими, Нукус воқеалари бўйича қамалган Пўлат Шамшетовнинг кутилмаган вафоти бўйича Бош прокуратура баёнот берди

06.02.2023, 10:42

Сал аввал Қорақалпоғистон ИИВ Жиноят қидирув бошқармаси бўлимининг собиқ бошлиғи Пўлат Шамшетов Нукус воқеалари бўйича ҳукм чиқарилгандан кўп ўтмай вафот этгани ҳақида хабар қилинган эди....
⚡️Нукусда икки бола тезпишар лапшадан эмас, кемирувчиларга қарши доридан заҳарланган. Улардан бири вафот этди — Санэпидемхизмат

30.01.2023, 12:29

Сал аввал  Нукус шаҳрида икки нафар бола дўконларда сотиладиган тезпишар лапшадан заҳарлангани хабар қилинган эди. Ҳолат бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ўрганиш натижаларини эълон...
⚡️ Нукусдаги портлаш вайроналари остидан яна 4 кишининг жасади топилди

30.01.2023, 11:31

Хабар берганимиздек, кеча 29 январь куни соат 16:15 ларда Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри “Темир жол” МФЙдаги 4 қаватли уйнинг тўртинчи қаватида жойлашган хонадонларнинг бирида ҳаво-газ...
Нукус воқеалари бўйича судда айбланувчилардан яна бири халқ тинчлиги бузилишига Тажимуратов ва Каллихановани айблади

01.12.2022, 09:00

Аввал хабар қилганимиздек, Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликлар бўйича 22 нафар судланувчига оид жиноят ишини...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1