АсосийJamiyat

Навоийдаги конда юз берган портлаш оқибатида машинист ҳалок бўлди

'Навоийдаги конда юз берган портлаш оқибатида машинист ҳалок бўлди'ning rasmi

Навоий кон-металлургия комбинатида ўлим билан якунланган бахтсиз ҳодиса юз берди. Ҳодиса бўйича "Навоий кон металлургия комбинати" матбуот хизмати маълумот тақдим этди. 

Маълум қилинишича, 2022 йилнинг 26 ноябрь куни тахминан соат 22:55 атрофида "НКМК" АЖ Шимолий кон бошқармаси "Кокпатас" конида экскаватор ёрдамида кон массасини қазиб олиш жараёнида портлаш содир бўлган. Портлаш оқибатида экскаватор машинисти вафот этган.

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бошқа ҳил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги Низом”га асосан махсус текшириш комиссияси томонидан портлаш сабаблари ва бахтсиз ҳодиса тафсилотлари ўрганилаётганлигини маълум қиламиз", - дейилади расмий хабарда. 

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар