Ўзи нима бўлган эди? Шов-шув бўлган Самарқанддаги эр-хотин жанжали гувоҳлари тафсилотларни гапириб беришди (видео)

ЖАМИЯТ 28.11.2022, 18:03
Ўзи нима бўлган эди? Шов-шув бўлган Самарқанддаги эр-хотин жанжали гувоҳлари тафсилотларни гапириб беришди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда аёл турмуш ўртоғидан қочиб қутулиш учун бировнинг машинасига ўтиришга мажбур бўлгани акс этган видео тарқалганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Шундан сўнг Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати ҳолат юзасидан дастлабки маълумотларни тақдим этди. Маълум қилинишича, Самарқанд шаҳридаги кўчаларнинг бирида бир аёл ва эркак ўзаро жанжал қилишаётган вақтида, аёл кўчадан ўтиб кетаётган машинага ўтириб, ИИБга қўнғироқ қилишни, эри уни ураётганлигини айтган. Ҳайдовчи бу ҳақда 102 рақами орқали мурожаат қилган.

Бироз аввал воқеа қаҳрамонларининг ўзлари ҳолатга изоҳ беришди. Аёлнинг гапларига қараганда у турмуш ўртоғидан сўрамасдан чет элга чиқиш учун паспорт тайёрлатган. Бундан турмуш ўртоғининг жаҳли чиққанини билган аёл бир кеча танишининг уйида тунаб қолган. Эрталаб кўчага чиққан аёлнинг кўзи турмуш ўртоғига тушади ва йўл юзида турган машинанинг ичига беркинишга уринади. Воқеа ҳақида батафсил қуйидаги видеода билиб олишингиз мумкин.
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+13.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11342.59
USD 25.53
12212.57
EUR -156.98
160.74
RUB -0.21
1