Нукусдаги тартибсизлик қатнашчиларининг айблов хулосалари эълон қилинди

ЖАМИЯТ 28.11.2022, 18:47
Нукусдаги тартибсизлик қатнашчиларининг айблов хулосалари эълон қилинди

Бугун, 28 ноябрь куни Бухоро вилоят судида Нукус шаҳрида содир этилган оммавий тартибсизликларга доир жиноят иши юзасидан 22 нафар судланувчига оид жиноят иши кўриб чиқилди. 

Суд мажлиси якунида давлат айбловчиси томонидан айблов хулосаси ўқиб эшиттирилган. 

Унинг қисқача мазмунига кўра, Д. Тажимуратов уюшган гуруҳ ташкил қилиб, Қорақалпоғистон Республикасининг амалдаги ҳукуматини ағдариб, ўзини Жўқорғи Кенгес раиси лавозимига тайинлаш мақсадида жорий йилнинг 1-2 июль кунлари оммавий тартибсизликларни ташкиллаштирган.

Л. Каллыханова ушбу уюшган гуруҳга бирлашиб, ижтимоий тармоқлар орқали сепаратизм ғоялари билан йўғрилган, аҳолини оммавий тартибсизликка даъват қилувчи материалларни тарқатиб келган.

А. Турданов 1-2 июль кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларда спортчиларни иштирок этишини таъминлаган ва Д. Тажимуратовни елкасига ўтказиб, Жўқорғи Кенгесни эгаллаш мақсадида олиб борган.

А. Сметуллаев ва Д. Джиемуратов 1-2 июль кунлари Қорақалпоғистон Республикаси туманларидан одамларни оммавий тартибсизликларга жалб қилган ва ўзи ҳам фаол иштирок этиб, Д. Тажимуратовни қўллаб-қувватлаганлар.

Б. Кадирбергенов одамларни оммавий тартибсизликка жалб қилиб, Жўқорғи Кенгес ва Нукус халқаро аэропорти биноларини босиб олишга даъват қилган.

Б. Сейтниязов Қозоғистон Республикасидаги “Аллаяр жолы” диаспора аъзоси бўлиб, оммавий тартибсизликларни ташкиллаштиришга ва Д. Тажимуратовни қўллаб-қувватловчи баннерлар тайёрлашга ёрдам берган.

А. Тоқимбетов 2 июль куни Хўжайли туманида йиғилган одамларга Қорақалпоғистон Республикаси мустақил бўлиши лозимлигини маълум қилиб, уларни оммавий тартибсизликка даъват қилиб, уларга етакчилик қилган.

Қ. Сейтимов 2 июль куни Қораўзак туманида одамларни тўплаб, уларни оммавий тартибсизликларга жалб қилиб, уларга етакчилик қилган.

А. Нуратдинов 2 июль куни Қонликўл туманида одамларни оммавий тартибсизликларга даъват қилувчи материалларни тарқатиб келиб, оммавий тартибсизликларда етакчилик қилган.

С. Медетов 2 июль куни Шуманай туманида одамларни оммавий тартибсизликларга даъват қилувчи материалларни тарқатиб келиб, оммавий тартибсизликларда етакчилик қилган.

Н. Найыпов 2 июль куни оммавий тартибсизликларга даъват қилувчи видеомурожаат тайёрлаб, уни ижтимоий тармоқлар орқали тарқатган.

П. Шамшетов 2 июль куни одамларни оммавий тартибсизликларга жалб қилган ва ўзи ҳам уларда фаол иштирок этган.

Р. Бекмуратов 2 июль куни “Наупир” МФЙ ҳудудида оммавий тартибсизликни бартараф этиш учун сафарбар қилинган Миллий гвардия ходимларига ҳужум қилиб, уларга тан-жароҳат етказиб, “ПМ” маркали пистолетини олиб қўйган.

С. Каипов 2 июль куни “Наупир” МФЙ ҳудудида оммавий тартибсизликни бартараф этиш учун сафарбар қилинган Миллий гвардия ходимларига ҳужум қилиб, уларга тан-жароҳат етказган. Бундан ташқари, сепаратизм ғоялари билан йўғрилган видеомурожаат тайёрлаб, уни тарқатиш мақсадида сақлаб келган.

Б. Генжебаев 2 июль куни Шуманай туманида оммавий тартибсизликларда Фарғона вилоятидан келган ўзбек миллатига мансуб 3 нафар шахсни тўхтатиб, уларга тан-жароҳати етказиб, 3,6 млн сўм миқдоридаги пулларини ва қатъий ҳисобдаги ҳужжатларини босқинчилик йўли билан олиб куйган.

С. Калилаев 2 июль куни Кегейли туманида оммавий тартибсизликларга етакчилик қилиб, миллатчилик замирида Андижон вилояти ҳокимлиги ШТАБига ўт қўйиб, мулкларини нобуд қилган.

П. Нурниязов 2 июль куни Нукус шаҳрида оммавий тартибсизликларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари фаолиятини чеклаш мақсадида йўлларни тўсиб, автошина ёқишда етакчилик қилган.

С. Калимов 1 июль кунидаги оммавий тартибсизликлар учун маъмурий қамоққа олинганларни озод қилиш мақсадида уларни сақлаш жойига ҳужум қилиб, ўт қўйган.

Н. Султамуратов Нукус шаҳар ИИО ФМБга қилинган ҳужумда фаол иштирок этиб, дарахт ёқиб, йўлларни тўсган.

А. Темирханов оммавий тартибсизликларда Хўжайли гузари кўчасида “Молотов коктейли”дан фойдаланиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари фаолиятига қаршилик қилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+13.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11342.59
USD 25.53
12212.57
EUR -156.98
160.74
RUB -0.21
1