"Ўзгидромет" шошилинч ахборот эълон қилди. Унга кўра, 2022 йил 29-30 ноябрь ва 1 декабрь кунлари:
- А-373 “Тошкент – Ўш” автойўлининг "Қамчиқ" довони худудида қор ёғиши, вақти–вақти билан кучли ёғингарчилик, туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 м гача пасайиши, шамол тезлиги 17–20 м/с гача кучайиши, автойўлда қор уюмлари юзага келиши мумкин;
- Тошкент вилояти Оҳангарон тумани, Бўстонлиқ туманидаги Чотқол тизмасининг "Чимён" тоғлари табиий ҳудуди бўйлаб қор кўчиш хавфи эълон қилинди.







