1

Саудия Арабистони Тошкентда Ал-Ҳабиб тиббиёт академиясини ташкил этади

ЖАМИЯТ 28.11.2022, 22:35
Саудия Арабистони Тошкентда Ал-Ҳабиб тиббиёт академиясини ташкил этади

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев Саудия Арабистони Подшоҳлиги инвестициялар вазири Холид ал-Фалиҳ билан видеоконференсалоқа орқали учрашув ўтказди.

Йиғилишда давлат раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил август ойида Саудия Арабистони Подшоҳлигига ташрифи чоғида имзоланган инвестициявий битимларни амалга оширишнинг жорий ҳолати ва уни жадаллаштириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Музокараларда икки давлатнинг тегишли вазирлик ва идоралари, тармоқ бирлашмалари раҳбарлари ҳам иштирок этди.

Томонлар кўп қиррали икки томонлама муносабатлар кун тартибини кўриб чиқиб, мавжуд ижобий динамика икки давлат раҳбарияти ўртасидаги ишончли муносабатларга асосланганлигини таъкидладилар. Шу нуқтаи назардан эришилган келишувларни сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш мақсадида ҳамкорликни фаоллаштиришга тайёрлик билдирилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1