АсосийJamiyat

"Ўзгидромет" 29 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди

'"Ўзгидромет" 29 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди'ning rasmi

“Ўзгидромет” хабарига кўра, бугун кундуз куни Қашқадарё, Хоразм, Бухоро, Самарқанд, Навоий вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик бўлади. Қорақалпоғистон республикаси, Сурхондарё, Хоразм вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга тумантушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 5-10° илиқ, шимолда 0-5° илиқ бўлади.

Пойтахтимизда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8-10° илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.

    Бошқа янгиликлар