1

Тошкентда 500 долларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

ЖАМИЯТ 29.11.2022, 12:00
Тошкентда 500 долларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

“B” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 500 АҚШ долларини олган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ИИБ ва ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро З.Б. фуқаро Д.О.га юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали “B” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1