Бугун кундуз куни Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 7-12° илиқ, шимолда 2° совуқ-3о илиқ бўлади.
Пойтахтимизда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-12° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 0-5° илиқ бўлади.
30.11.2022 08:17
Бугун ҳам республика бўйлаб ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда






