АсосийЖАМИЯТ

"Долзарб 40 кунлик"да UzAuto Motors Хоразм филиали ходимлари фаол иштирок этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йил 11 октябрь куни ўтк...

'"Долзарб 40 кунлик"да UzAuto Motors Хоразм филиали ходимлари фаол иштирок этмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан жорий йил 11 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” акцияси эълон қилинди. 2022 йилнинг 20 октябрь санасидан бошлаб бутун республика бўйлаб “долзарб 40 кунлик” тадбирлари бошланди.

"UzAuto Motors" АЖ Хоразм вилояти филиалида ҳам ушбу дастур ижросини бажариш юзасидан кенг кўламли амалий ишлар кўтаринки руҳда уюшқоқлик билан ташкил этилди.

Мазкур акция доирасида компания ходимлари завод атрофи ва маҳаллаларда дарахтларни экиш, парваришлаш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириб, атроф-муҳит ва атмосфера ҳавосининг мусаффолигини сақлашда ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.

Жумладан, бугунги кунга қадар, филиал ҳудуди ва филиалга ёндош ҳудудларда жами 1 500 тупдан ортиқ мевали ҳамда манзарали дарахт кўчатлари ва буталар ўтқазилди.

    Бошқа янгиликлар