АҚШ штатларидан бирида давлат хизматчиларининг TikTok’дан фойдаланиши тақиқланди

ДУНЁ 30.11.2022, 15:45
АҚШ штатларидан бирида давлат хизматчиларининг TikTok’дан фойдаланиши тақиқланди

АҚШнинг Жанубий Дакота штати губернатори Кристи Ноэм маҳаллий амалдорларга TikTok ижтимоий тармоғидан фойдаланишни тақиқлади. Бу ҳақда "Zamon.uz" хабар бермоқда.

Губернаторнинг фикрича, тармоқ орқали кузатув амалга оширилиши ва маълумотлар ХХР ҳукуматига берилиши хавфи бор.

“Жанубий Дакота биздан нафратланадиган давлатларга разведка маълумотлари тўплаш билан шуғулланмайди. Хитой коммунистик партияси TikTok орқали Америка халқини манипуляция қилиш мақсадида маълумот тўплаш билан шуғулланади ва улар платформага уланган қурилмаларнинг маълумотини тўплайди”, – деган у.

Ушбу қарор дарҳол кучга киради. Давлат хизматчиларининг ижтимоий тармоқни юклаб олиши тақиқланади. Шунингдек, штат ҳукумати тақдим этган қурилмалар орқали TikTok сайтига кириш ҳам мумкин эмас.

Ноэм бошқа штатлар ҳам Жанубий Дакота ортидан боришига умид билдирган.

Бундан аввал Жозеф Байден администрацияси TikTok билан платформанинг Қўшма Штатлар миллий хавфсизлигига дахлдор масалалар бўйича фаолияти юзасидан келишувни ишлаб чиққанди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
+4.97° ҳаво очиқ
Валюта курси
11350.18
USD 7.59
12157.18
EUR -55.39
160.05
RUB -0.69
1