Риштон туманида ИИБ ходими иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 28 ноябрь куни соат 09:30 ларда Фарғона вилояти Риштон тумани, Бўстон қишлоғи ҳудуди бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган туман ИИБ ходими лейтенант Ҳ.М. бошқарувидаги “Spark” русумли автомашина йўлнинг носоз қисмида техник шикастланиши оқибатида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетиши натижасида, шу йўлдан ҳаракатланиб келаётган ҳайдовчи Ҳ.Ш. бошқарувидаги “Damas” русумли автомашина билан тўқнашган. Транспорт воситаларининг хайдовчилари хушёр ҳолатда бўлишган.
Содир этилган йўл транспорт ҳодисаси оқибатида “Spark” автомобили ҳайдовчиси Ҳ.М. “Damas” автомобили ҳайдовчиси Ҳ.Ш. ҳамда унинг 3 нафар йўловчилари турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилганлар.
Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
06.02.2023, 13:36
Қорақалпоғистон Республикаси Қўнғирот туманида Nexia-3 ва юк машинаси иштирокида охири ўлим билан якунланган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича,...30.01.2023, 12:13
Самарқандда инсон ўлими билан боғлиқ аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилмоқда. Маълум қилинишича, 24 январь куни соат 07:30 атрофида Самарқанд...13.01.2023, 09:20
Кеча, 12 январь куни Тошкент шаҳрида 17 та машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Пойтахт ЙҲХБ ахборот хизмати ҳодиса юзасидан маълумот тақдим этди.Маълум қилинишича, соат 20:40...29.11.2022, 21:08
Андижонда юз берган автоҳалокат оқибатида жабрланганлардан яна бири вафот этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар қилди. 26 ноябрь куни А-373 Тошкент-Ўш-Андижон автомагистралининг 389-390-километрлари оралиғида "Исузу"...