1

Энг совуқ кунлардан қор, ёмғир ва илиқ кунларгача... Ўзбекистонда декабрь ойида об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

ЖАМИЯТ 01.12.2022, 12:14
Энг совуқ кунлардан қор, ёмғир ва илиқ кунларгача... Ўзбекистонда декабрь ойида об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

Декабрь – қишнинг биринчи ойи, бу фаслни кўпчилик қор ва совуқ билан боғлайди. Ушбу декабрь ойида об-ҳаво ҳақиқатан ҳам қишки бўладими ёки сўнгги йилларда декабрда кузатилаётган илиқ даражали об-ҳаво билан ҳукмронлик қиладими? "Ўзгидромет" йилнинг сўнгги ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Маълум қилинишича, бу йилнинг декабрь ойи нисбатан совуқ ҳаво билан бошланади.

1 декабрдан ҳароратнинг пасайиши бошланди ва 3-5 декабрга келиб республика ҳудудининг катта қисмида термометр устуни кечалари

4-7даража совуқгача, кундуз кунлари 0-3 даража илиқгача, баъзи жойларда 1-2о совуқгача, шимолда кечалари 10-13даража совуқгача, кундуз кунлари 4-7даража совуқгача пасаяди.

Ҳатто республиканинг энг жанубий қисмида ҳам совуқ бўлади, ҳарорат кечалари 0-2 даража совуқгача, кундуз кунлари 3-6даража илиқгача пасаяди. Совуқ об-ҳаво деярли декабрь ойининг биринчи ўн кунлиги охиригача сақланиб туради.

Республика бўйича 5 декабргача қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 5-10 декабрь кунлари даврида республиканинг марказий ва жануби-шарқий ҳудудлари бўйича айрим кунларда қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин.

Декабрь ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида меъёрий қийматларга яқин бўлган фонда ҳаво ҳарорати кечалари 2-7 даража илиқдан 2-7 даража совуқгача, кундуз кунлари 10-15 даража илиқдан -3 даража совуқ 2 даража илиқгача ўзгариб туриши кутилмоқда.

Таъкидланишича, ўтган 2021 йилнинг декабрь ойи охирги 20 йил ичида энг илиқ йил бўлган. Ушбу давр учун 2002, 2011 ва 2020 йилларнинг декабрь ойлари эса энг совуқ бўлди.

Тошкентда сўнгги 20 йил ичида декабр ойидаги энг илиқ кунларда ҳаво ҳарорати 20-23 даража илиқгача кўтарилган, энг совуқ даврларда эса ҳарорат кечалари 12-15 даража совуқгача пасайган эди.

Метеорологик кузатувларнинг барча даврлари (150 йилдан кўп) учун Тошкентда энг паст ҳарорат 20-23 даража совуқни ташкил этган, 1930-йилнинг декабрь ойида эса 27-29 даража совуқгача бўлган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1