АсосийSiyosat

Татаристон президенти Самарқандга келди

'Татаристон президенти Самарқандга келди'ning rasmi

Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихонов амалий ташриф билан Самарқандга келди. Меҳмонни Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов кутиб олди.

Ташрифдан кўзланган мақсад Россия-Ўзбекистон бизнес форумида иштирок этишдир. Форум Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирокида ўтказилмоқда. Сал аввал Россия бош вазири Михаил Мишустин Самарқандга етиб келгани хабар қилинган эди. 

Бугун ялпи мажлис бўлиб ўтади, унда Рустам Миннихонов сўзга чиқиши режалаштирилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар