1

Ўзбекистон-Буюк Британия кенгаши 8 та икки томонлама ҳужжатни имзолади

СИЁСАТ 02.12.2022, 10:47
Ўзбекистон-Буюк Британия кенгаши 8 та икки томонлама ҳужжатни имзолади

Тошкентда Ўзбекистон-Буюк Британия Савдо ва саноат кенгашининг 26-йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. 

Йиғилиш доирасида профессионал молиявий хизматлар кўрсатиш, инфратузилмани модернизация қилиш, қурилиш соҳасини ривожлантириш, Буюк Британиянинг Преференциялар бош тизимининг Кенгайтирилган схемасидан  самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинган тўртта тармоқ сессияси ўтказилди. Сессиялар давомида бўлиб ўтган мулоқотлар доирасида, шунингдек, Ўзбекистонда амалга оширилаётган хусусийлаштириш дастурида британиялик инвесторларнинг иштирок этиш истиқболлари, Ўзбекистоннинг бир қатор йирик компанияларининг бирламчи оммавий таклиф (IPO)га қўйилиши, давлат-хусусий шериклик асосида йирик сармоявий ва инфратузилмавий лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш имкониятлари ва икки давлат ўртасида таълим соҳасида ҳамкорлик салоҳияти муҳокама қилинди.

Савдо-саноат ва Ўзбекистон-Буюк Британия кенгаши якунлари бўйича савдо, тўқимачилик, тоғ-кон саноати, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, таълим ва маданият соҳаларида 8 та икки томонлама ҳужжат, шунингдек, UBTIKнинг 2023 йил учун қўшма ҳаракат режаси ("Йўл харитаси") имзоланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1