Россиянинг "Аэрофлот" авиакомпанияси Санкт-Петербургдан Тошкент ва Самарқандга мунтазам тўғридан-тўғри авиарейслар қўйилаётганини эълон қилди.
Маълум қилинишича, Тошкентга парвозлар 17 декабрдан бошлаб Boeing 737-800 самолётларида ҳафтасига уч марта – душанба, пайшанба ва шанба кунлари амалга оширилади. Самарқандга эса парвозлар 16 декабрдан Airbus А319 самолётларида ҳафтанинг чоршанба, жума ва якшанба кунлари йўлга қўйилади.
"Ўзбекистонга тўғридан-тўғри авиақатновларнинг очилиши Петербург аҳолиси учун Марказий Осиёнинг энг қизиқарли давлатларидан бирига саёҳат қилиш имкониятини кенгайтиради", дея қўшимча қилинади хабарда.