1

"Гендер зўравонликка қарши курашишда судларнинг ўрни" мавзусида халқаро конференция ўтказилди

ЖАМИЯТ 03.12.2022, 22:44
"Гендер зўравонликка қарши курашишда судларнинг ўрни" мавзусида халқаро конференция ўтказилди

2 декабрь куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) "Суд тизимини мустаҳкамлаш" лойиҳаси доирасида ҳамда East-West Management Institute ННТнинг Ўзбекистондаги филиали кўмагида "Гендер зўравонликка қарши курашишда судларнинг ўрни" мавзусида халқаро конференция ўтказилди.

Конференциянинг мақсади гендер тенглигини тарғиб қилиш ва хотин-қизларнинг ҳуқуқлари ва имкониятларини кенгайтириш, шунингдек гендер зўравонлигига қарши курашишда судларнинг роли каби долзарб масалаларни муҳокама қилишдан иборат.

Конференцияда сўзга чиққан Олий суд судьяси Нодира Хакимова, гендер зўравонликка қарши курашишда судларнинг ўрни ҳамда ушбу тоифадаги ишларни кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида тадбир иштирокчиларига ахборот берди.

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) "Суд тизимини мустаҳкамлаш" лойиҳаси раҳбари Соня Простран, лойиҳанинг гендер зўравонликка қарши курашиш бўйича фаолияти ҳақида тақдимот ўтказди.

Қирғизистон аёл-судьялар ассоциацияси раиси Чинара Айдарбекова аёлларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилиш, шунингдек жамиятда гендер зўравонликнинг олдини олишда аёл судьялар сонини кўпайтириш муҳимлиги ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

Маълумот учун, бугунги кунда суд тизимида фаолият кўрсатаётган 1290 нафар судьяларнинг 176 нафари ёки 16 фоизи аёл судьялар ҳиссасига тўғри келади. Олий судда эса жами 73 нафар судьялардан 12 нафари ёки 20 фоизини аёл судьялар ташкил этади.

4 нафар аёл судьялар вилоят судлари раислари ва раис ўринбосарлари лавозимида, 76 нафар аллар эса Судьялар олий кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва вилоят судларида судья лавозимида, 20 нафар аёллар бўлса туман, шаҳар ва туманлараро судларининг раиси лавозимида фаолият олиб бормоқда.
Судларда фаолият кўрсатаётган ходимларнинг 1.396 нафари ёки қарийб 41 фоизи аёллардан иборат.

Шунингдек, Ўзбекистонда БМТнинг Хотин-қизларга нисбатан камситишларга барҳам бериш бўйича Қўмитасининг якуний тавсияларини амалга ошириш, шунингдек, аёлларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишда судларнинг фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлиги масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1