"Қамчиқавтойўл" ахборот хизмати ҳайдовчиларни келаётган ҳафтада кутиладиган қорли об-ҳаводан огоҳлантирмоқда.
Маълум қилинишича, А-373 “М-39 а/й Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўлининг Қамчиқ довонидан ўтган қисмида 4 декабрь кунидан бошлаб хафта давомида қор ёғиши кутилмоқда.
Хабарда қайд этилишича, айни пайтда автотранспорт воситалари икки томонлама хавфсиз ҳаракатланмоқда.
"Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси “Қамчиқ" довони орқали ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан барча хавфсизлик чораларини кўришларини, автотранспорт воситалари шиналарини қишқисига алмаштиришликларини тавсия қилади, дейилади хабарда.






